
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жарима зарбаларини қандай қилиб аниқ амалга ошириши ҳақида гапириб берди.
"Дарвозабонларни ўрганишга кўпроқ вақт сарфлаётганим ҳақиқат. Уларнинг ҳаракатини, қадам ташлашларини кузатаман ва жонли девор қандай турганига эътибор бераман. Машғулотлар туфайли бундай муваффақиятларга эришдим", - дейди Месси.
Лионель Месси жорий мавсум ЛаЛигада 13та учрашув ўтказиб, 13та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг ҳисобида 6та голли пас мавжуд.
"Барселона" 18-турдан сўнг Испания чемпионати жадвалида 39 очко билан етакчилик қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар