«Пахтакор» янги мавсумга тайёргарлик доирасида бир неча назорат баҳслари ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
«13 январь куни Тошкентда Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши баҳс бўлиб ўтади. Шундан сўнг, БААнинг Абу-Даби амирлигида 15-30 январь кунлари йиғин ўтказадиган «шерлар» у ерда учта беллашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 20 январь куни Россиянинг «Ростов», 24 январда Словакиянинг «Жилина» ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг» жамоалари билан ўйинлар ўтказилади» - дейилади клуб маълумотида.
Маълумот учун, «Пахтакор» мавсумдаги илк расмий баҳсни 10 февраль куни Тошкентда Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида БААнинг «Шабаб Ал Аҳли» клубига қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Элдор Шомуродов тўп сурадиган «Ростов» клуби ҳам БААда йиғин ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади?
Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи
Анчелотти «Реал» Чемпионлар лигаси финалига чиққач Пересни мақтади
Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди
Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"