17:50 / 28.12.2019
1 964

Темур Кападзе: “Терма жамоада энг кучлилар ва муносиблар ўйнайди. Имконият ҳаммага бир хил берилади”

Темур Кападзе: “Терма жамоада энг кучлилар ва муносиблар ўйнайди. Имконият ҳаммага бир хил берилади”
Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё чемпионати саралаш баҳсларидан сўнг, ЎФА Отабек Ғуломхўжаев ва унинг мураббийлар штабини истеъфога чиқарганди.
Темур Кападзе эса ёшлар терма жамоасининг янги мураббийи этиб тайинланди. Шу муносабат билан, унинг ихтиёридаги жамоа аъзолари 24 декабрдан эътиборан Тошкентда машғулотларга киришишди. Хўш унга яқиндан ким кўмаклашади? Йиғиннинг биринчи куни қандай ўтди? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Темур Кападзега мурожаат қилдик.

- Ушбу ёшдаги терма жамоани қабул қилиб олганингизга кўп бўлмади. Дастлабки йиғин сиз учун ҳам, футболчилар учун ҳам танишув вазифасини ўташи табиий...
- Йилнинг оҳирида футболчиларни йиғишга қарор қилдик. Биринчи ўринда улар билан яқиндан танишмоқчи бўлдим, кучли томонларини билгим келди. Шунинг учун биринчи кунлардан катта ўзгаришга қўл урмадим. Таркибга охирги саралаш босқичида қатнашган футболчиларни жалб этдик. Реал олиб қараганда, ҳар бир ойда йиғин ташкил қилишни мўлжаллаганмиз. Чунки, Осиё чемпионатига қадар вақт кам. Тўққиз ой қолган бўлсада, ўйинчилар мунтазам биз билан бирга бўлишмайди. Фақат, бир ойда битта йиғилганимизда режаларимизни максимал даражада амалга ошириб олишимиз керак.

- Футболчилар билан мақсад ва талабларингиз, истакларингиз борасида гаплашиб олдингизми?
- Албатта. Биринчи кундан гаплашиб, келишиб олдик. Улардан мақсадлари нима эканлигини сўрадим. Барча чемпионлик учун курашишини баралла айтишди. Мусобақа ўзимизда ўтади, осон бўлмаслигини тушуниб туришибди. Бунинг учун қаттиқ меҳнат қилиш, юқорига интилиш даркор. 29 декабрь кунига қадар тайёргарликни давом эттирамиз, тактик ҳамда жисмоний тарафлама ишлаймиз. Назарий машғулотларда кўрсатмалар берамиз.

- Мураббийлар штабида сизга ким яқиндан ёрдам беради? Ўзингиз учун аниқлаб олдингизми?
- Ҳа. Ҳаммаси аниқ бўлган. Денис Красниченко мен билан бирга аввал ҳам ишлаган. “Бунёдкор” академиясида 2001 йилда туғилган болаларга устозлик қилган. Иккинчиси Сергей Чигодаев, у ҳам Красниченко каби клуб академиясида 2002 йилда таваллуд топган болаларни мураббийи ҳисобланади. Ёшлар терма жамоасидаги аксарият ўйинчилар унинг қўлидан чиққан.

- Кейинги йиғинларда яна янги номларни учратшимиз мумкинми?
- Ҳа. Терма жамоада доим энг кучли футболчилар бўлади. Ҳаммага бир хил имконият берилади. Йил давомида таркиб ўзгараверади. Ким қандай формада бўлишига боғлик кўп нарса. Бу йиғинга таклиф этилмаган ўйинчи, кейинги йиғинда синаб кўрилади. Октябрь ойида турнир бўлиб ўтса, уша вақтдаги кучли ва муносиб бўлганлар якуний таркибдан жой олади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Темур Кападзе: “Терма жамоада энг кучлилар ва муносиблар ўйнайди. Имконият ҳаммага бир хил берилади”