Ўзбекистон миллий чемпионатида 2009-йилдан бери тўп тепиб келаётган грузиялик моҳир футболчи Кахи Махарадзе собиқ клуби "Локомотив"га қайтди.
Маълумки, Махарадзе 2009 йил Ўзбекистон чемпионатидаги илк мавсумини айнан "темирйўлчилар" сафида бошлаганди. Кахи ўша йил "Локо" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган. У 2010 йилни ҳам "Локомотив"да ўтказиб шундан сўнг "Пахтакор"га йўл олди.
Орадан беш йил ўтиб "Локо"га қайтган Махарадзе 2016/2017/2018-йиллари жамоанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Таянч ярим ҳимоясида тўп тепган футболчи уч йилда 100дан ортиқ учрашувда иштирок этиб, "Локомотив"нинг кетма-кет уч мавсум чемпион бўлишида муносиб ҳисса қўшди.
Бу йил "Сўғдииёна"да фаолият олиб борган Махарадзе Суперлиганинг барча 26 турида ҳаракат қилган жиззахликларнинг ягона футболчиси бўлди. Чемпионат якунига етгач у эркин агент сифатида яна "Локомотив" қайтди ва "темирйўлчилар" билан шартнома имзолади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди