19:37 / 28.12.2019
2 323

“Бунёдкор” январь ойида БААда йиғин ўтказади

“Бунёдкор” январь ойида БААда йиғин ўтказади
Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган “Бунёдкор” жамоаси айни пайтда Тошкентда шуғулланмоқда.
Бугун “қалдирғочлар” дастлабки йиғин доирасида “Насаф”га (1:1) қарши назорат баҳси ўтказди. Мазкур йиғин доирасида Абрамов жамоаси 30 декабрь куни “Локомотив” билан ҳам назорат беллашуви ўтказишни режалаштирган. “Локо”га қарши ўтказиладиган назорат учрашувидан кейин Абрамов футболчиларга янги йил байрами муносабати билан қисқа таътил беради.

Янги йилда эса жамоа янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш учун хорижга йўл олади. Иккинчи йиғин БААда ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов маълум қилди. БААдаги йиғин доирасида “Бунёдкор” қатор назорат ўйинларини ўтказишни мўлжалламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бунёдкор” январь ойида БААда йиғин ўтказади