Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини ўтказди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини ўтказди
Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттираётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун БАА йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйинини ўтказди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БАА 1-дивизиони вакили – Шаржанинг “Ал Ҳамрия” клуби билан баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз ушбу йиғин доирасида бунга қадар 3 та учрашув ўтказган эди ва уларнинг барчасида ғалабага эришди. Олимпиячиларимиз 1 январга қадар машғулотларни Дубайда давом эттиришади ва сўнгра Таиландга йўл олишади.

Ўртоқлик учрашуви
“Ал Ҳамрия” (БАА) - Ўзбекистон U-23 0:3
Голлар:
Азизжон Ғаниев (23), Жасурбек Яхшибоев (81), Достон Ибрагимов (90).

Ўзбекистон U-23: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Ислом Кенжабоев, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Санжар Қодирқулов.

Захира: Низом Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Ойбек Рустамов, Шароф Муҳиддинов, Жасурбек Яхшибоев, Аброр Исмоилов, Азиз Амонов, Ойбек Бозоров, Достон Ибрагимов, Бобур Абдихолиқов.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар