12:25 / 30.12.2019
2 687

Ўзбекистон термаси Тошкентда Арманистон билан ўйнайди

Ўзбекистон термаси Тошкентда Арманистон билан ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи «D» гуруҳида 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди.

2020 йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3 та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади.

Ушбу учрашувга тайёргарлик доирасида терма жамоамиз 23 февраль куни Дубайда Беларусь терма жамоаси билан учрашув ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берилганди.

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, бош жамоамиз март ойида Тошкентда ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади. 26 март куни Арманистон терма жамоаси пойтахтимизда меҳмон бўлади. Айнан мана шу учрашув Яман билан ўйин олдидан якуний тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон термаси Тошкентда Арманистон билан ўйнайди