Фото: kff.kz
Ўзбекистон миллий жамоаси 2020 йил март ойида Қозоғистон миллий жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказмайдиган бўлди.
Vesti KZ хабарига кўра, қозоғистонликлар устози, чехиялик мутахассис Михал Билек УЕФА аъзосининг Осиё жамоалари билан ўртоқлик ўйинини ўтказишида маъно йўқлигини айтган ва баҳснинг бекор қилинишига эришган.
Ўзбекистон – Қозоғистон ўйини 26 март куни Тошкентда ўтказилиши лозим эди. Бу ҳақда аввалроқ ҳар иккала мамлакат Футбол Федерациялари келишиб олишган эди.
Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий жамоалари сўнгги марта 2007 йилда, Чимкент шаҳрида ўтказилган «Алма-ТВ Кубоги» доирасида тўқнаш келишган ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди. Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида Қозоғистон билан 6 марта ўйнаган ва 2 марта ғалаба қозониб, 1 марта ютқазган. 3та баҳс дуранг натижа билан якунланган.
Энди Ўзбекистон миллий жамоаси 26 март куни Арманистон билан ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин. Гап шундаки, 30 март куни арманлар Алматида Қозоғистон миллий жамоаси билан ҳам ўртоқлик баҳсида майдонга тушиши лозим. Шу туфайли, Арманистон миллий жамоаси Қозоғистонга боришдан олдин Тошкентга «кириб ўтса» ажаб эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди