23:50 / 30.12.2019
2 427

“Навбаҳор” йиғинига кореялик футболчи қўшилади

“Навбаҳор” йиғинига кореялик футболчи қўшилади
“Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган йиғинига 12 нафар хорижлик ўйинчилар ҳам жалб этилишгани, уларнинг сони йиғин давомида янада ошиши эҳтимоли ҳам юқори эканлиги хабар қилинганди.
Мазкур легионерларнинг сафига яна бир осиёлик футболчи қўшиладиган бўлди. У жанубий кореялик Шим Же Хюк бўлиб, у ўз мамлакатининг “Gyeongju KHNP” клубида тўп тепади.

Хюк 1995 йил 5 мартда туғилган бўлиб, ҳужумчи амплуасида ўйнайди.
Демак, “лочинлар”нинг янги йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ва 13 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.

Бу эса жамоанинг мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.
Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Навбаҳор” йиғинига кореялик футболчи қўшилади