2 707
Ҳусниддин Алиқулов: Биз мусобақага ўз унвонимизни муносиб ҳимоя қилиш, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш мақсадида боряпмиз
8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Токио-2020 олимпиадасига йўлланмалар тақдим этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида иштирок этади.
Терма жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов мусобақага тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ЎФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бордик. Йил давомида ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди, ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Анча яхши савиядаги рақиблар билан ўйинлар ўтказдик.
Осиё чемпионатида осон бўлмаган гуруҳдан ўрин олганимиз бор гап. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Тўғри, улар кучли, лекин биз ҳам ҳеч бир жабҳада осонликча имкониятни бой бермаймиз. Қолаверса, Жанубий Корея ҳамда Эрон билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишга ҳам улгурдик. Рақиблар ҳақида етарлича тасаввур ва маълумот бор.
Жамоамизда ички муҳит жуда яхши. Йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада. Биз мусобақага аввало ўз унвонимизни муносиб ҳимоя қилиш, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш мақсадида боряпмиз.
Мухлисларимиз бизга ишониб, қўллаб-қувватлаб туришса, уларни хурсанд қилиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз, - деди маҳоратли футболчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди