20:00 / 02.01.2020
2 566

Ўзбекистон ОТЖ Тайландга етиб борди. Сўнгги ўртоқлик ўйинидаги рақибимиз Қатар!

Ўзбекистон ОТЖ Тайландга етиб борди. Сўнгги ўртоқлик ўйинидаги рақибимиз Қатар!
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8-26 январ кунлари Тайланд давлатида U-23 Осиё чемпионати старт олади. Бу мусобақанинг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда 2020 йилнинг ёзида Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар тақдим этилади.

Ушбу мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини Бирлашган Араб Амирликларида олиб бориб, кеча 1 январь куни Тайланд давлатига етиб боришди.

Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз БААдаги йиғин доирасида 4 та ўртоқлик учрашувлари ўтказиб, уларнинг барчасида ишончли тарзда ғалаба қозонишди. Ушбу йиғин якунида Осиё чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиб аниқлаб олинди.

Эндиликда мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини 3 январь куни Бангкокда Қатар олимпия терма жамоасига қарши ўтказилади.
Шундан сўнг ҳамюртларимиз мусобақа доирасидаги биринчи ва иккинчи тур ўйинларини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ОТЖ Тайландга етиб борди. Сўнгги ўртоқлик ўйинидаги рақибимиз Қатар!