06:00 / 03.01.2020
2 284

«Локомотив» Кирилл Погребнякни ўз сафига қўшиб олмоқда

«Локомотив» Кирилл Погребнякни ўз сафига қўшиб олмоқда
Россиялик ҳужумчи Кирилл Погребняк Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан келишувга эришди. Бу ҳақда Россиянинг championat.com сайти хабар бермоқда.

«1 январь куни 27 ёшли футболчи эркин агент сифатида Швециянинг «Фалькенберг» клубини тарк этди. Кирилл Погребняк бу клубда март ойидан буён тўп сураётганди.

Кирилл ҳозирда Россиянинг «Урал» клуби футболчиси саналмиш, 36 ёшли таниқли ҳужумчи Павел Погребнякнинг укаси саналади.

27 ёшли футболчи фаолиятини 2011 йилда Россиянинг «Томь» клубида бошлаб, «Факел», «Зенит-2» ва «Балтика» клубларида ҳам тўп сурган. Погребняк Швеция чемпионатининг жорий мавсумида 19 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйган», дейилади манбада.

Маълумот учун, 2018 йилги мавсумда Кирилл Погребнякнинг яна бир акаси ҳимоячи Николай Погребняк ҳам Тошкентнинг «Локомотив» клубида фаолият бошлаб, бор йўғи 2 ўйинда майдонга тушиб, жамоани тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ саралаш босқичида тўп сурадиган «Локомотив» яқинда яна бир ҳужумчи Марат Бикмаевни ҳам ўз сафига қўшиб олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» Кирилл Погребнякни ўз сафига қўшиб олмоқда