13:00 / 03.01.2020
2 854

«Сурхон» собиқ бош мураббийи ва собиқ ҳужумчиси «Локомотив»га ўтди

«Сурхон» собиқ бош мураббийи ва собиқ ҳужумчиси «Локомотив»га ўтди
Ўтган мавсумда «Сурхон»да бош мураббий, кейинчалик спорт директори лавозимида фаолият юритган Андрей Микляев ва ҳужумчи Абдул Азиз Юсупов Термиз клубини тарк этди.

Олган маълумотларимизга кўра, Андрей Фёдоров «Локомотив» бош мураббий этиб тайинлангач, Андрей Микляевни катта мураббий лавозимига таклиф этган. Шунингдек, «Сурхон» клуби ҳужумчиси Абдул Азиз Юсупов ҳам «темирйўлчилар» сафига келиб қўшилган.

Маълумот учун, 26 ёшли форвард 2019 йилги мавсумда «Сурхон» сафида 23 ўйинда 8та гол уришган эришган. 52 ёшли мураббий Андрей Микляев эса, 2012-2018 йиллар давомида «Локомотив»да спорт директори, ёрдамчи мураббий, бош мураббий лавозимларидан фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ саралаш босқичи доирасида 21 январь куни Тожикистон чемпиони «Истиқлол»га қарши майдонга тушадиган «Локомотив» клуби 3 январь куни қишки ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига йўл олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Сурхон» собиқ бош мураббийи ва собиқ ҳужумчиси «Локомотив»га ўтди