Хабар берганимиздек, “Навбаҳор”нинг шу йилнинг 10 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига маҳаллий футболчилардан ташқари, 13 нафар хорижлик ўйинчилар ҳам жалб этилишгани, уларнинг сони йиғин давомида янада ошиши эҳтимоли ҳам юқори эканлигини таъкидлагандик.
Мазкур легионерларнинг сафига яна икки нафар легионер қўшиладиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Уларнинг бири камерунлик Мбасси Эммануэль Риккардо бўлиб, 1994 йил 17 декабрда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.
Иккинчи хорижлик футболчи эса туркманистонлик Шуҳрат Суюнов. Суюнов 1992 йилнинг 8 мартида туғилган. Амплуаси – ҳимоячи. Шуҳрат Суюнов 2010-2014 йилларда Ашхободнинг МТТУ клубида тўп суриб, ушбу жамоа таркибида 2014 йили ОФК президенти кубогини қўлга киритган. 2015 йилдан буён “Олтин Аср” (Ашхобод) клубида ўйнамоқда. Суюнов мазкур жамоа сафида 2015 йилги мавсумда Туркманистон чемпиони бўлиш билан бирга, Туркманистон кубоги ва суперкубоги соҳибига айланган.
Шунингдек, Шуҳрат Суюнов 2011 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп суради ва шу кунгача терма жамоада 21та ўйинда майдонга тушган.
Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, 27 ёшли ҳимоячи 2016 йилги мавсум якунига кўра, Туркманистоннинг “энг яхши футболчиси” деб топилган. Демак, Суюнов Туркманистоннинг энг маҳоратли ўйинчиларидан бири ҳисобланади.
Бундан келиб чиқадики, “лочинлар”нинг 10 январдан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ҳамда 15 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.
Легионерлар эса олдин хабар берганимиздек, Европанинг Россия, Нидерландия, Хорватия, Босния ва Герцоговина, Испания, Португалия ва Сербия, Африканинг Миср ҳамда Камерун, Осиёнинг Жанубий Корея ва Туркманистон мамлакатларидан ташриф буюришади.
Бу эса жамоа мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.
Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди