Шундай жамоалар бўладики, улар ўз лигасида гегемонликни ўрнатган, қолган жамоалар уларга шунчаки қаршилик қила олмайдилар. Келинг шундай жамоаларнинг 7 таси билан танишамиз.
“Пари Сен-Жермен” (Франция)
Ҳа, ПСЖ мунтазам равишда Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқмоқда, лекин нуфузли совринни ютиш насиб этмаяпти. Албатта, ПСЖнинг бу рўйхатда туриши сал таажубга солиши мумкин, аммо парижликлар Франция чемпионатида бошқа жамоаларга қараганда устунроқ.
Франция чемпионати қитъадаги энг яхши чемпионлатлардан бири. Аммо барибир қизиқарлилик борасида Англия, Германия, Италия ва Испания чемпионатларидан кейинги ўринда туради. Ундан ташқари Лига 1 да ПСЖга рақобат қиладиган жама топилмаяпти. Охирги икки мавсумдан бери парижликлар турнир жадвалида энг яқин таъқибчисидан 10 очко олдинлаб кетган ҳолда чемпионликни нишонлаяпти.
ПСЖ раҳбарияти жамоа учун жуда кўп пул сарфлашади. Нафақат ички чемпионатда гегемонлик қилиш учун, Европа ареналарида ҳам рақобатбардош жамоа шаклланиши учун ҳам. Бутун диққат Чемпионлар лигасига қаратилган. Балки, “Монако”, “Лион”, “Марсель” каби жамоалар стабилликни сақлашганида ПСЖ ички чемпионатга ҳам эътиборини қаратган бўларди.
“Црвена Звезда” (Сербия)
УЕФА коеффитсиентларига кўра Сербия лигаси 18 ўринда туради. Тўғри, юқори даражадаги лигалардан анча пастда туради, аммо ҳурматга сазовор лигалардан бири ҳисобланади. Умумий ҳисобда, Сербия мустақиллигидан кейинги ўтказилган чемпионатларни барчасини ҳисобласак, “Партизан” яққол лидерга айланади. Ўтган асрда Сербиянинг энг яхши жамоаси эди “Партизан”. Лекин аҳвол ҳозир ўзгарган. Ҳозирда етакчи “Црвена Звезда”. Охирги 2 йилликда айнан “қизил-оқлар” чемпионликни бошқаларга бермаяпти.
“Црвена Звезда” бу мавсумда ҳам чампион бўлишга асосий даъвогар. Чемпионликлар борасида “Партизан”га яқинлашиб қолди. Қишки таътилга “Звезда” “Партизан” жамоасидан 11 очко олдинлаб кетган ҳолда чиқишди.
Чемпионлар лигасида ҳам “Бавария”, “Тоттенхем”, “Олимпиакос” каби жамоалар билан битта гуруҳга тушганди. Бу ҳам бир тажриба бўлди уларга. Гуруҳда охирги ўринни эгаллади ва еврокубокларсиз қолди.
“Славия” (Чехия)
Чехия тарихидаги энг совриндор клуб “Спарта” ҳисобланади. Улар 12 марта чемпионликни нишонлаган. Лекин охирги марта бу жамоа 2014 йил чемпионликни нишонлаган. 2018/2019 йилги мавсумда эса “Славия” Чехияда триумфаторга айланди. Чемпионлар лигаси саралашида эса “Клуж” жамоасини енгиб ўтиб гуруҳ босқичига йўл олди. У ерда эса “Ўлим гуруҳи”га тушди. “Барселона”, “Интер”, “Боруссия Дортмунд” каби жамоалар билан битта гуруҳга тушгач, плей-офф ҳақида ўйлашдан фойда йўқ эди. Гуруҳда охирги ўринни эгаллаган бўлсада, чехияликлар икки марта Европа футболини ҳайратга солишга эришди. “Интер” ва “Барселона” билан дурранг натижа чехиялик мухлисларни хурсанд қилгани аниқ.
Жорий мавсумда ҳам “Славия” ички чемпионатда шак-шубҳасиз етакчи. Қишки таътилга эса энг яқин таъқибчисидан 16 очко олдинлаб кетган ҳолда чиқди. Яқин йиллар ичида “Славия”га рақобатдош жамоа чиқмаяпти Чехияда.
“Селтик” (Шотландия)
Охирги 8 мавсумдан буён Шотландияда “Селтик”ка рақобатчи топилмаяпти. Бир пайтлар “Рейнджерс” унга рақобатчи эди. Аммо “Рейнджерс”нинг инқирози “Селтик”ни Шотланияда гегемон бўлишини таъминлади.
Жорий мавсумда ҳам “Селтик” ички чемпионатда етакчи. Европада ҳам Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқа олмаган бўлса ҳам, Европа лигасига йўл олди. “Рейнджерс” ҳам бу турнирда иштирок этишини ҳисобга олсак, эски рақибларнинг янги рақобатини кузатишимиз мумкин.
“Динамо” (Хорватия)
Хорватия чемпионатида охирги 14 та чемпионликнинг 13 таси Загребнинг “Динамо”сига тегишли. Айнан шу жамоа чўлдаги титанга ўхшайди. Яқин йиллар ичида унга рақиб бўладиган жамоа топилмаяпти Хорватиянинг ўзида.
Жорий мавсум Чемпионлар лигасида “Манчестер Сити”, “Шахтёр”, “Аталанта” каби жамоалар билан бир гуруҳга тушди. Айтиш мумкинки, динамоликлар ёмон қатнашмади турнирда. Айниқса, мавсум стартида. Жамоа таркибида истеъдодли футболчилар бисёр. Қишки трансферда бир қанча Европа жамоалари бу футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишади. Ҳар доимги ссенарий такрорланади, “Динамо” ёш ва талантли футболчиларни етиштиради, гранд жамоалар эса уларни олиб кетади.
“Ред Булл Зальцбург” (Австрия)
Австриянинг энг совриндор жамоаси “Рапид” ҳисобланади. Жамоа ҳисобида 32 та чемпионлик мавжуд. Лекин охирги марта 2008 йилда чемпион бўлган эди. 2005 йилда эса Ред Булл компанияси “Зальцбург” жамоасини сотиб олди.
Охирги 6 йилда “Ред Булл Зальцбург” Австриянинг гегемонига айланди. Кетма-кет 6 мавсумдан буён чемпион бўлиб келмоқда. Жорий мавсумда ҳам “Зальцбург” Австрияда етакчи. Чемпионлар лигасида эса “Ливерпул”, “Наполи”, “Генк” каби жамоалар билан бир гуруҳдан жой олди ва 3 ўринни қўлга киритди. Баҳорда Европа лигасида иштирокини давом эттиради.
“Шахтёр” (Украина)
Охирги инқирозидан сўнг “Шахтёр” яна Украинада гегемонлигини ўрнатиш учун ҳаракат қилишни бошлади. Ҳозирги Украина чемпионати 7 йил олдингидек кучли эмас. У пайтларда “Шахтёр”, “Динамо”, “Днепр”, “Металлист” каби жамоалар чемпионлик учун курашарди. Охирги 2 жамоа Украинанинг футбол харитасидан ўчирилган бўлса, “Динамо” ҳозирда оғир дамларни бошидан кечирмоқда.
Сиёсий жараёнлардан кейин ўзига келган “Шахтёр” раҳбарлари ёш ва итеъдодли футболчилар трансферига жиддий эътибор қарата бошлади. Асосан бразилиялик футболчиларни сотиб олиш билан шуғулланишмоқда. Тете, Маркос Антонио, Додо ва Сиприано каби футболчилар бунга мисол.
Эркинжон Ғайбуллаев
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди