14:30 / 05.01.2020
2 587

"Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" клублари ўртасидаги шов-шувли 2 ойга тузилган шартнома муҳокамада

"Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" клублари ўртасидаги шов-шувли 2 ойга тузилган шартнома муҳокамада
Хабарингиз бор, кеча "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедов "Бунёдкор" клубига қисқа муддатга, яъни 2 ойга ижарага берилганини маълум қилди.

Бизнинг футболда шунақаси ҳам бўлади. “Қўқон-1912” ҳимоячиси “Бунёдкор”га 2 ойга ижарага берилди

Ушбу хабар сайтимизда чоп этилганидан сўнг твиттердаги саҳифамизда кўпчилик ўртасида баҳс мунозаралар юзага келди. Таниқли мутахассис Қатар футболида фаолият юритаётган Алишер Никимбаев ҳам ушбу воқеликка ўз фикрини билдирар экан трансферлар камида 6 ойга тузилиши кераклигини билдирди. "Камида 6 ой - мавсум ўртасида трансфер бўлса, мавсум бошланишида бўлса - камида мавсум охиргача бўлиши керак", деди Никимбаев.

Алишер Никимбаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ушбу мавзуни давом эттирар экан қуйидагиларни қўшимча қилди:

- Ушбу вазиятни 2014 йилда Анвар Ғофуров билан бўлган воқеа билан таққосламанг. Кейин Анвар "Локомотив" билан тўлиқ шартнома имзолаганди. Аммо ОЧЛ плей-оффидаги муваффақиятсизлик ва жамоада мураббий алмаштирилганидан сўнг клуб ва ўйинчи ўзаро келишувга асосан битимни бекор қилишди. Бу эса Ғофуровга "Бунёдкор"га ўтиб, ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаш имкониятини берди, - дея фикр билдирди Никимбаев.

Ушбу трансферга бўлган эътибор ва муносабатларни кўриб турипсиз. Хулоса қиладиган бўлсак, ушбу трансферда ФИФА регламенти бузилган бўлиши мумкин. Энди эса биз ПФЛдан вазиятга ойдинлик киритишини кутиб қоламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" клублари ўртасидаги шов-шувли 2 ойга тузилган шартнома муҳокамада