Бир неча кун аввал Санъат Шариповнинг ўзбек футболига оид ижтимоий тармоқдаги фикрларини чоп этгандик. Унинг ЎФА ва “Пахтакор” борасидаги қарашлари кўпчиликнинг эътиборини тортди. Айрим инсонлар Санъат Шарипов ЎФАдан кетиб, танқид қилишни бошлади деган хаёлга ҳам боришди.
Ўз навбатида биз Санъат Шарипов билан интервью ташкил этдик. Мутахассис охирги пайтларда кўтарилган мавзулар, нега ЎФАдан кетгани ва бошқалар борасида гапирди.
- Санъат ака айни пайтда нималар билан бандсиз?
- Ҳозирги кунда илм ўрганиш билан бандман. Шу билан бирга дунё кезиш хоббиларимдан бири. Шунинг учун мана шу иккиси билан машғулман. Қолаверса, спортга ихтисослашган курсларда таълим олдим.
- ЎФАдан кетишингизнинг сабаби нима?
- ЎФАдан кетишимнинг сабаби битта. У ҳам бўлса, янги раҳбарият билан ўртамизда футболга бўлган қарашларимиз тўғри келмагани учун. Бу ерда ҳеч қандай уруш, жанжал ёки ишдан ҳайдалиш бўлмаган. Ўз хоҳишим билан кетганман. Буни твиттерда ҳам ёзгандим. Ҳар бир одамнинг ишга ўз ёндашуви, фикри бўлади. Шу боис бошқасини кўнглига тўғри келмаслиги табиий. Шуни англаб етган ҳолда ЎФАдан кетишимни ўзим учун тўғри қарор деб билганман.
- Ўзбек футболидан кетиб озгина танаффус қилдингиз. Одамларнинг наздида қайтишингизни ЎФАни танқид қилиш билан бошладингиз.
- Мен ундай демаган бўлардим. Масалан, мен ўзбек футболидан кетди деган гапга қўшилмас эдим. Сабаби мен ёшлигимдан ўзбек футболида бўлганман. Эсимни таниганимдан бери отам мени “Пахтакор” стадионига олиб борган. У ерда Яновский, Пятницкий, Оганесян каби футболчиларнинг ўйинларини кўриб катта бўлганман. “Пахтакор”га ишқибозлик қилганман. Айтмоқчиманки, ўша пайтданоқ ўзбек футболига кириб келганман. Шу футболда катта бўлдим.
ЎФАни танқид қилиш? Йўқ, мен ўзи шунақа тарбия олганман: оқни оқ, қорани қора дейман. Бу ерда қанақадир танқидий руҳдаги мақола, чиқишлар йўқ. Агар сиз твиттердаги Отабек Ғуломхўжаев ҳақидаги твитни назарда тутаётган бўлсангиз, у шахсий фикрим ва бундай гаплар ЎФАда ишлаганимда ҳам учраб турган. Фақат фарқи шундаки, ҳозир биз ижтимоий тармоқлар орқали фикрларимизни билдирадиган бўлсак, авваллари ички мажлисларда ўзаро худди шундай фикрларни айтардик. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Шунинг учун бу фикрга шахсан мен қўшилмайман.
- Нега бирдан ўзингиз яқиндагина фаолият юритган жойни танқид қилдингиз? Гап сўзга қолиб кетишингизни билардингиз...
- Шахсан мен ЎФАга келиб Санъат Шарипов бўлиб танилмаганман. Бу бор гап. Умримнинг қарийб 20 йилини хорижда ўқиб, илм билан шуғулланиб, ундан ташқари футбол ташкилотларида ишлаб сарфладим. Атиги ярим йилгина ЎФАда фаолият юритдим. Кўпчилик айтади, ассоциациядан кетганингиздан кейин танқидий фикрлар билдиряпсиз, шу пайтгача булар ҳақида гапирмаётгандингиз ва ҳоказо. Мен эса барака топкурлар, бир нарсани тушунинглар, мен ЎФАга ярим йилга келдим холос.
Шунда ҳам ўзим футболимизни ичкарисидан, яъни ошхонасидан билишни хоҳлагандим. Доим уни атрофида, ташқарисида юрардим. Шунинг учун кўп саволларим бор эди худди мухлисларга ўхшаб: нега терма жамоаларимизнинг ўйнаш даражаси рисоладагидек эмас, клубларимиз ёки чемпионатимизнинг даражаси кутганимиздек эмас, каби. Кўплаб саволларимга жавоб олиш мақсадида раҳбариятнинг таклифи билан ЎФАга боргандим. Қисқа муддатли фаолиятимдан хурсандман. Кўп саволларимга жавоб топдим. Бу ҳам мен учун ўзига яраша ҳаёт дарси бўлди.
Мен ўзимни бировларнинг наздида ҳаттоки танқидий фикр билдирадиган инсон эмас, бор гапни гапирадиган одам сифатида биламан. Бу бировлар учун танқид, кимнингдир орқасидан ёмонлаб, шикоят қилаётган бўлишим мумкин. Лекин аслида ундай эмас. Мен шунчаки, фикримни билдираман ва балки гапларим футбол жамоатчилигининг қарашларига тўғри келмагани учун ҳам уларнинг наздида гўёки кўролмаётган, ҳасад қилаётгандек туюларман. Бироқ мени яқиндан танийдиганлар аслида ундай инсон эмаслигимни жуда яхши билишади.
Журналистларнинг ичида ҳам ўз фикрига эга инсонлар бўлиши керак. Чунки ўзим ҳам журналистлик ҳаётини босиб ўтганман. Шунинг учун қачонки, журналистлар ўзининг фикрига, мустақил позициясига эга бўлса, уларни футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам ҳурмат қилади. Шу маънода айтишим керакки, ассоциация мени Санъат Шарипов қилгани йўқ. Бу даражага чиқишимда ота-онам, мен билан бирга хорижда ишлаган, ўқиган жуда тажрибали одамларнинг ҳиссаси катта, айнан улардан ўрганиб, шу мавқега чиқдим. Ҳаётий мактабни отамдан ўрганганман. Менинг устозим айнан отам. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди