2018 йил Ўзбекистон терма жамоаси сафида U-23 Осиё чемпионатида иштирок этиб чемпионликка эришган Аббосжон Отахонов ўз укаларига омад тилади.
"Аввало барчангизни Осиё чемпионатининг финал босқичи старт олганлиги билан табриклайман. Бу қитъа чемпионати Токио олимпиадасига йўлланма бериши билан ҳам икки ҳисса масъулиятли ва муҳимдир.
Таиланд майдонларида ўтаётган биринчиликда ҳам рақиблар деярли ўзгармаган. Ҳамиша ва ҳар доим финал босқичига чиқиб юрган таниш термалар. Барчада имконият бир хил: тўп юмалоқ, майдон текис. Биз қитъанинг сўнгги чемпионатида кучли эканлигимизни исботлаганмиз. Шундай экан, Осиё чемпионатини яна бир бор ютиш, чемпионлигимизни муносиб ҳимоя этиш қўлимиздан келади. Фақатгина ҳар битта ўйинга катта иштиёқ билан тушинг.
Ортингизда Она Ватан – серқуёш Ўзбекистон турганлигини унутманг! Бошни тик тутиб, ҳар қандай рақибдан чўчимасдан тўп суринг. Йиғинлар давомида, саралаш гуруҳи баҳсларида, назорат учрашувларида Сиз нималарга қодир эканлигингизни кўрсатдингиз. Сиз бундан-да юксак марраларга лойиқсиз. Сизга чемпионлик тахти, бошингиз узра Кубокни баланд кўтариш ярашади.
Қадрли укаларим, азиз устозлар! Биз сизларга ишонамиз! Осиёда яна чемпион бўлиш қўлимиздан келади. Сизларга омад ва ғалабалар ёр бўлишини тилайман!", - дейди 2018 йилги U-23 Осиё чемпионати олтин медали соҳиби Аббосжон Отахонов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди