"Хоразм" автогол эвазига "Машъал"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди

Суперлиганинг 8-тури доирасида Ғузорда ўтган баҳсда “Машъал” ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилди. Кутилганидек, учрашув кескин ва курашларга бой тарзда кечди, аммо якунда меҳмонлар минимал устунлик билан ғалаба қозонди — 1:0.
Ўйин тақдири 84-дақиқада ҳал бўлди. Айнан шу паллада “Машъал” футболчиси Влатко Стояновски нохуш вазиятда тўпни ўз дарвозасига йўллаб, автогол муаллифига айланди. Бу эса ўйиндаги ягона гол бўлиб қолди.
Суперлига. 8-тур
Машъал – Хоразм 0:1
Гол: Влатко Стояновски 84 автогол.
Машъал: 35. Достон Тўхтабоев, 2. Зафарбек Акрамов, 9. Иброҳим Ғанихонов (7. Влатко Стояновский, 46), 13. Нуриддин Нуриддинов (5. Самандар Очилов, 77), 14. Абдул Рашид Абубакар (8. Сардор Абдураимов, 82), 15. Муҳаммадали Алиқулов, 22. Нуржаҳон Музаффаров, 34. Шаҳбоз Жўраев, 37. Шерзод Файзиев, 45. Суҳробжон Пармонқулов, 97. Аугустин Чиди.
Хоразм: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Аббосжон Отахонов, 8. Нодирбек Абдухалиқов (17. Данил Нугманов, 69), 10. Яннис Лери (79. Азизжон Аҳроров, 69), 13. Элзио Лоҳан (9. Жасурбек Азимов, 88), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 22. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25. Матия Ром, 55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 94. Рустамжон Абдуҳамидов (11. Данила Ежов, 88), 97. Бубакар Траоре (7. Темурбек Исмаилов, 90).
Шу тариқа, “газчилар” яна бир оғир мағлубиятни қабул қилиб олди — бу мавсумдаги 8-мағлубият сифатида қайд этилди. Жамоа натижалар борасида қийин даврни бошдан кечирмоқда.
“Хоразм” эса ушбу муҳим уч очко эвазига очколарини 12 тага етказиб, турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди ва мавқеини яхшилашга муваффақ бўлди.
Умуман олганда, ўйиндаги ягона эпизод бутун учрашув тақдирини ҳал қилди ва мухлислар учун охиригача сақланган интрига билан якунланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!