3 791
Машарипов: «Трансфер нархимни эшитиб, Бразилиядан легионер олиб келишни маъқул кўришади»
«Пахтакор» ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов «Спорт» телеканалининг «Бугун футбол» кўрсатувида меҳмон бўлиб, ўзига бўлаётган таклифлар, «Пахтакор»нинг Адейбайорга қизиқиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
«Тўғрисини айтсам, ўзимга Осиё клубларидан таклифлар бўлди. Аммо мен Хитой ёки Қатарда эмас, Европада тўп суришни истардим. Ҳозирча таклиф йўқ, фақат қизиқишлар бор. Масалан, Россия чемпионатидан қизиқишлар бўлди, аммо улар трансфер нархимни эшитиб, Бразилиядан легионер олиб келишни маъқул топишади. Россия клублари сафига текинга бориб қўшилсам, имконият беришга тайёр, аммо трансфер пули сўралганда, ундан кўра, Бразилиядан футболчи олиб келишни лозим топишади.
Бу йил «Пахтакор» Осиё чемпионлар лигасида чемпион бўлишни мақсад қилган. Шу боис, жамоада қолиб мақсадга эришиш учун ёрдам бермоқчиман. Келажакда эса Англия ёки Испания чемпионатида тўп суришни истардим.
Адебайорнинг «Пахтакор»га келиши? Бизга ҳам Адебайор билан гаплашаётганликлари ҳақида айтишганди. Аммо, аниқ бир маълумот берилгани йўқ. Агар, Адебайордек футболчилар чемпионатимизга келса, фойдаси тегади. У ОЧЛда ҳам «Пахтакор»га катта ёрдам бериши мумкин.
Энг яхши тандем? Шахсан мен учун майдонда энг яхши тандем бу Фаррух Сайфиевдир. У билан нафақат майдонда, майдон ташқарисида ҳам бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Айниқса, қанотларда тушуниб тўп сурамиз. Акром Комилов ҳақида ҳам яхши фикрдаман, у билан ҳам майдонда бир-биримизни яхши тушуниб ҳаракат қиламиз» - дейди Жалолиддин Машарипов телеканалдаги суҳбати давомида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди