14:05 / 09.01.2020
2 681

ОЧ—2020. Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради

ОЧ—2020. Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради
Фото: ОФК
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 9 январь, пайшанба куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида 2020 йилги Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди.

Любинко Друлович шогирдлари Эрон олимпия терма жамоасига қарши баҳс юритади. Учрашув Сонгхла шаҳрида жойлашган «Тинсуланон» стадионида ўтказилади.

Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 15:15 да бошланади. Учрашув «Спорт ТВ» телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилиши режа қилинган.
Шунингдек, 9 январь куни C гуруҳининг иккинчи баҳсида Жанубий Корея термаси Хитой билан баҳс юритади. B гуруҳи вакиллари ҳам ўз ўйинларини ўтказади.

U23 Осиё чемпионати—2020
1-тур баҳслари
9 январь, пайшанба


B гуруҳи
15:15. Қатар — Сурия
18:15. Япония — Саудия Арабистони

C гуруҳи
15:15. Ўзбекистон — Эрон
18:15. Жанубий Корея — Хитой

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧ—2020. Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради