2 468
Исломжон Қобилов: Аввалги мусобақани мағлубият билан бошлаб, чемпионликка эришгандик. Бугунги ўйинда ютқазмадик...
Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23 учрашувидан сўнг терма жамоамизнинг ягона голига муаллифлик қилган Исломжон Қобилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ҳар доим бунақа мусобақада биринчи ўйин ҳаёжонли ўтади. Жамоалар бир-бирини ўрганиб олиши учун вақт керак. 15-20 дақиқадан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Дастлабки тайм охирларида пенальтидан ҳисобни очдик.
Иккинчи бўлим бошида xотиржамликка берилиб, дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Дарвозамиз ишғол этилганидан сўнг яна ўзимизга келиб олдик ва ўйинни қўлга олишга интилдик.
Нима бўлган тақдирда ҳам Эрон Осиёда етакчи жамоалардан бири. Кейинги учрашувларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга интиламиз.
Икки жамоада ҳам камчилик ва хатолар мавжуд. Буни энди видеода кўриб, хулоса чиқарамиз.
Любинко Друлович танаффусда қандай топшириқ берди? Мураббийимиз биринчи таймдагидек тўпни назорат қилиш ва машғулотлардаги кўрсатмаларни бажариш кераклигини уқтирди.
Аввалги мусобақани мағлубият билан бошлаб чемпионликка эришгандик. Бугунги ўйинда ютқазмадик. Худо хоҳласа ҳали ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Кейинги турда 3 очко жамғаришга интиламиз, - деди Исломжон Қобилов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди