Хабарингиз бор, айни кунларда Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Дастлабки турда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши баҳсда дуранг ўйнади.
Беллашувдан сўнг ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ўйин борасида фикрларини ёзиб қолдирди.
- Демак, 1:1. Ютуқ ва камчиликлар сони тенг келганда дуранг қайд этилади, деган хулосага келдим ўйинни кўриб.
Минуслар - ўйинга кеч киришилди, 1-таймнинг ярмигача ўз даражамизга чиқишга қийналдик. Устунликни тўлиқ қўлга олгач минимал вазиятдан гол уришни (айниқса бундай кучли рақибга) уддаламадик, аксинча максимал имконият - минимум гол. Ҳимоявий ҳаракатларда боғлиқлик масаласида узилишлар кўп бўлди. Натижада Эрон ҳам бир неча бор ёриб кирди. Уролмади. Яхши. Қандай камчиликларни тузатиш кераклигини кўрсатишди. Бошқалар уриши мумкин.
Плюслар - биринчи ўйинда асосий рақиблардан бирини учрашув охиригача босимда ушлаб туриш, жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур этиш ва Эрон дурангни ушлаш учун турли чораларни қўллагани. Охирги дақиқаларда чарчоққа қарамай ғалабани суғуриб олишга интилиш бўлди. Индивидуал ўйнашга интилиш, ҳа бугун бу баъзида ўрнида бўлмагандир, лекин жойи келади ва айнан индивидуаллик ёрдам бериши мумкин. Баъзида жарима майдонига комбинацион ўйин орқали кирилганда паслар яхши бўлди. Демак, дриблинглар ва комбинациялар микс қилинса ёмон бўлмайди.
Энди умумий хулоса. Гуруҳ ростдан ҳам оғир. Жиддий “Челлендж”. Аммо болларда уни енгиб ўтишга потенциал кўряпман. Уни очиш керак. Яхши йигитлар. Яхши жамоа.
Биламан ва сезаман, ушбу канал ўқувчилари аксарияти футболни юқори даражада тушунади. Айнан шундай мухлислар кўмаги ва тўғри ёндошуви керак ҳозир олимпиячиларга. Таҳлил, хулоса, фикр, режа ва ғалаба! Давом этамиз, - деди Даврон Файзиев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди