Супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига (29-0-1, 20 КО) WBO президенти Франсиско Валькарселнинг Баҳодир Жалолов билан жанг қилиши борасидаги таклифи ва унга Тайсон Фьюрининг муносабати борасида хабар бериб ўтган эдик. Ўз ўрнида ҳамюртимиз ҳам унга ўзига хос жавоб қайтарган эди.
Хуллас, бу жангни ҳали бери бўлмаслигини боксдан у қадар хабари бўлмаган инсон ҳам яхши тушунади. Оддий икки сабабини келтирадиган бўлсак, Баҳодирни олдида Токио Олимпиадаси турган бўлса, Фьюрини 22 февраль куни принципиал рақиби билан бўладиган жанг кутиб турибди.
Шундай бўлсада, юртдошимиздан Олимпиададан кейин ушбу жангни ташкил қилиш имконияти пайдо бўлса, бирданига бундай тажрибали, топ боксчига қарши рингга кўтарилиш сиз учун ижобий ҳолатми ёки барчасига босқича-босқич эришиш истагидамисиз, деган савол билан мурожаат қилдик.
Жаҳон чемпиони эса бунга қуйидаги тарзда жавоб берди.
- Аввало, менинг биринчи навбатдаги мақсадим Олимпиадада муносиб иштирок этиш. Аслида, ҳар доим бундай жангларга тайёрман. Агар, шундай имконият Токиода бўлиб ўтадиган тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақасидан кейин ҳам юзага келса, албатта, бунга рози бўламан. Шубҳасиз, Фьюри жуда кучли боксчи, қолаверса, бундай рақиблар билан доимо ҳам жанг ўтказиш имконияти юзага келавермайди... Лекин менда хеч қандай қўрқиш, хавсираш деган туйғулар йўқ. Лекин унга қадар яна профессионал боксда бир-икки жанг ўтказиб олсам янада яхши бўларди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар