
«Барселона» 2019/20 йилги мавсум сўнгида жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде билан хайрлашишга қарор қилди, деб ёзади АS.
Вальверденинг жамоа билан қайд этаётган қониқарсиз натижалари клуб раҳбариятига маъқул келмаяпти ва мавсум сўнгида унинг жамоадан кетиши аниқ бўлиб улгурган.
Каталонияликлар Вальверденинг ўрнига келадиган мураббий номзоди борасида ҳам бир қарорга келган. Клуб сафида 1998—2015 йилларда фаолият олиб борган, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клубига устозлик қилаётган Хави Эрнандес ёзда «Барселона» устозига айланиши мумкин. Хавига ҳозироқ жамоани қабул қилиб олиши учун 2,5 миллион евролик таклиф юборган. Бироқ унинг ўзи мавсум сўнгида жамоани қабул қилиши мумкинлигини билдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар