07:58 / 16.01.2020
2 178

2020 йил ўзбек киберспорти учун ғалаба билан бошланди

2020 йил ўзбек киберспорти учун ғалаба билан бошланди
Ўзбекистон электрон компютер спорти федерацияси киберспортчиларидан иборат делегация Таиланднинг Бангкок шаҳрида – AESF (Осиё электрон спорт федерацияси) томонидан ўтказилган форумда ва e-Masters Chengdu 2020 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этди.

Жаҳоннинг нуфузли компанияларидан бири – The Sun Media Group ва Thailand Esports Federation ҳамкорлигида ташкил этилган e-Masters Cup Bangkok 2020 минтақавий саралаш ўйинларида Ўзбекистон номидан PES 2020 йўналишида Ўрта Осиёнинг икки карра чемпиони – Team Uzbekistan миллий терма жамоаси аъзоси Салоҳиддин Эсанов қатнашди.

Қуръа натижаларига кўра, Жанубий & Марказий Осиё минтақасининг «A» гуруҳидан ўрин олган Салоҳиддин Эсановга Покистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланка мамлакатларидан ташриф буюрган киберспортчилар рақиблик қилишди. «В» гуруҳидан эса Қозоғистон, Малдив ва Непал жамоаси аъзолари жой олишди.

Гуруҳ босқичини йирик ҳисобли ғалабалар билан бошлаган киберспортчимиз ишончли ўйинлари билан гуруҳдан чиқиб олган бўлса, плей-офф ярим финалида эса Салоҳиддин Эсанов «В» гуруҳининг кучли ўйинчиларидан бири қозоғистонлик киберспортчини енгди ва финалга йўл олди. Қизғин курашларга бой кечган финал беллашувида ҳам Салоҳиддин Эсанов ҳиндистонлик киберспортчини умумий ҳисобда мағлуб етиб, PES 2020 йўналишида e-Masters 2020 Qualifiersнинг Жанубий & Марказий Осиё минтақаси чемпионига айланди ва Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтадиган гранд-финал йўлланмасини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2020 йил ўзбек киберспорти учун ғалаба билан бошланди