Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Туркиянинг «Гўзтепе» клуби ҳужумчиси Эрен Дердийўқни ўз сафига қўшиб олди.
Futbol Online нашрининг твиттердаги саҳифасида швейцариялик футболчининг тошкентликлар клуби либосини кийган ҳолда «Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе билан тушган суратини эълон қилган. Футболчи шартномага имзо чеккан.
Transfermarkt’га кўра, футболчининг трансфер баҳоси 350 минг еврони ташкил этади. Маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчи Тошкент клубига эркин агент мақомида келмоқда. Унинг янги клубидаги маоши ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Ушбу тажрибали футболчи 10 февраль куни «Пахтакор» сафида дебют қилади, шу куни «шерлар» Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини Дубайнинг «Ал-Аҳли» клубига қарши бошлайди.
Асли турк миллатига мансуб швейцариялик ҳужумчи 2014-2015 йилларда «Қосимпошо» клубида Шота Арвеладзе қўл остида тўп сурган.
Дердийўқ профессионал фаолиятини 2008 йилда Швейцариянинг «Базель» клубида бошлаган, 2009-2012 ва 2013-2014 йилларда Германиянинг «Байер» клубида тўп сурган, 2012-2013 йилларда Бундеслиганинг бошқа бир вакили «Ҳоффенҳайм» аъзоси бўлган. У 2014 йилда Туркияга келиб, 2014-2016 йилларда «Қосимпошо», 2016-2019 йилларда «Галатасарой» клублари шарафини ҳимоя қилган, жорий мавсум аввалида «Гўзтепе»га келган ва Туркия Суперлигасининг 5та учрашувида иштирок этганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради