Хоразмлик истеъдод вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

Хоразмлик истеъдод вазн ўлчаш маросимида иштирок этди
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, эртага Жанубий Кореяда 61 кг вазн тоифасида фаолият юритадиган, истеъдодли профессионал боксчимиз Абдурасул Исмоилов (7-6-1-0-3КО) хитойлик Нуо Мин билан 6 раундлик рейтинг жангида рингга кўтарилади.

Юртдошимизнинг бу галги рақиби анчагина жиддий бўлиб, у ҳам мағлубиятсиз одимламоқда. У профи рингда уч маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Мазкур жанг аввалида анъанавий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
Хоразмлик истеъдод вазн ўлчаш маросимида иштирок этди
Эслатиб ўтамиз: Исмоилов Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоушени билан ҳамкорлик қилади. Айни вақтда Вьетнамда Бобур Нажмиддинов қўл остида жангларга тайёргарлик кўрмоқда.
Хоразмлик истеъдод вазн ўлчаш маросимида иштирок этди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар