Фото: Дзюдо федерацияси
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер расмий ташриф билан Ўзбекистонга бўлди, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Ташриф давомида Визер Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва бошқа мутасаддилари билан учрашган. Визернинг Ўзбекистонга ташрифидан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Халқаро дзюдо федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, «Дзюдо мактабларда» дастури доирасида икки томонлама Меморандум имзолаш ва 2021 йили катталар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати мезбонлигини Тошкент шаҳрига топширишдан иборат бўлган.
Халқаро дзюдо федерациясининг «Дзюдо – мактабларда» дастури юзасидан тўрт томонлама Меморандум имзоланиб, дастур доирасида IJF томонидан ҳар бир мактабга бир дона татами ва болалар учун 50 та кимоно тақдим этилиши қайд этилган.
Ўзбекистонда ҳозиргача 20 та мактабда дзюдо тўгараклари фаолият юритаётган бўлса, Меморандумга кўра улар сони 40 тага етказилиши кўзда тутилган. IJF 40 та мактабга татами ва кимоно тақдим этиш билан бирга мураббийларга маош тўлайди.
Фото: Дзюдо федерацияси
Вазир Дилмурод Набиев Халқаро дзюдо федерацияси президентини «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади. Сўнгра Мариус Визер Тошкент шаҳрини 2021 йилги катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбони сифатида эълон қилди.
Фото: Дзюдо федерацияси
- Аслида 2021 йилги Жаҳон чемпионати Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказилиши керак эди. Лекин у ердаги сиёсий вазият, аниқроғи сиёсатнинг спортдан холи эмаслиги якунда ўз қароримизни ўзгартиришга сабаб бўлди. Биз бошқа спорт федерациялари қатори сиёсатнинг спортга аралашувига қаршимиз. Бу орада биринчилардан бўлиб Ўзбекистон томони жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ўз номзодини илгари сурди. Биз федерация раҳбари Азизжон Камилов билан Будапештда учрашиб, бу борада гаплашиб олгандик.
Мамнуният билан 2021 йилги Жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилишини эълон қиламиз. 2022 йилги Жаҳон чемпионати Венгриянинг Будапешт, 2023 йилги чемпионат эса Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этилади. 2025 йилги мусобақа мезбонлигига эса ҳозирда 5-6 та давлат даъвогарлик қилмоқда, - дейди Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер.
Маълумот учун, Тошкент илк бора дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасини қабул қилади. Келаси йилнинг сентябрь ойида кўп тармоқли «Humo Arena» мажумасида Жаҳон чемпионати ҳамда шу билан бирга IJF’нинг йиллик Конгресси ҳам ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар