Фото: ЎФА
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Қарор лойиҳасида қайд этилишича, Ўзбекистондаги ҳудудий футбол ассоциациялари олдига давлат тасарруфидаги футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳитини яратилишини таъминлаш вазифаси юклатилади.
Ўзбекистон Суперлигаси 2019 йилги мавсумида иштирок этган клублар ва уларнинг таъсисчиларининг клубдаги улушлари
Фото: Telegram/@CorpInfo
Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларининг асосий вазифалари этиб белгиланиши кутилмоқда:
— болалар ва ўсмирларни футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, ҳаваскор футболни оммавийлаштириш, бу борада умумтаълим мактаблари, спорт таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш;
— юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селексия) тизимини тубдан такомиллаштириш;
— футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш;
— футбол соҳасини бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;
— футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳитини яратилишини таъминлаш;
— футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали «ўзбек футболи» бренди яратилишини таъминлаш;
— футбол соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларини жорий этиш;
— футбол соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш юзасидан доимий равишда таклифлар ишлаб чиқиш;
— футболни, шу жумладан ҳудудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш.
Қарор лойиҳаси матни билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи