13:00 / 19.01.2020
2 200

Бугун БААга қарши муҳим ўйинга футболчиларимиз қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Бугун БААга қарши муҳим ўйинга футболчиларимиз қандай тайёргарлик кўрмоқда?
Бугун Бангкокдаги «Ражамангала» ўйингоҳида Ўзбекистон олимпия жамоаси БААга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18.15да бошланиши лозим.

Учрашув жуда катта аҳамиятга эга — довга Токио Олимпиадаси йўлланмаси тикилган. Ғалаба қозонган жамоа бу йўлланмага жуда яқин келади.

Футболчиларимиз бу учрашувга қандай тайёргарлик кўраётгани ва шунчаки кундалик ҳаёти ҳақидаги фотосуратлар ЎФА матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

МОҚ томонидан хабар қилинишича, вакилларимиз кеча куннинг биринчи биринчи ярмида нонуштадан сўнг кундузги сайр ва енгил машқларни олиб боришди. Жамоамиз мураббийи Любинко Друлович эса тушда рақиб мураббийи билан ўйинолди матбуот-анжуманида иштирок этди.

Куннинг иккинчи ярмида футболчиларимиз бўлажак баҳсдан аввал сўнгги машғулотга йўл олишди. Мураббийлар штаби ушбу машғулот орқали футболчиларнинг тайёргарлигини ҳар томонлама текшириб олди. Машғулот якунига етгач қисқа тикланиш муолажаси ҳам қабул қилинди.

Жамоа менежери Азиз Дўстмуҳаммедов бу вақт оралиғида жамоамизнинг эртанги ўйинга футболчиларимизнинг барча кийимларини тайёрлаш билан овора. Дарвоқе, терма жамоамиз бугун 18:15 да старт оладиган баҳсда кўк либосда ҳаракат қилади.

Йигитларимиз машғулотда анча тер тўккани аниқ. Йўқотилган энергиянинг ўрнини эса ўзбекона таомлар қоплаб беради. Жамоамиз шу тариқа кечки овқат билан бирга кечаги кунни ҳам юқори кайфиятда якунлади.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун БААга қарши муҳим ўйинга футболчиларимиз қандай тайёргарлик кўрмоқда?