
БААнинг Абу-Даби шаҳрида қишки йиғинни ўтказаётган "Пахтакор" бугун назорат учрашуви ўтказади.
"Шерлар"нинг бугунги учрашувдаги рақиби - ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" клуби. "Пахтакор" матбуот хизмати эълон қилган маълумотга кўра, ушбу ўйин Тошкент вақти билан 17:30да бошланиши режалаштирилган.
"Пахтакор"нинг кейинги назорат учрашувлари 24 январда Словакиянинг "Жилина" ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" жамоаларига қарши бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар