23:57 / 24.01.2020
2 563

Испания Кубоги. «Реал» ва «Барселона» 1/8 финалдаги рақибларини билиб олди

Испания Кубоги. «Реал» ва «Барселона» 1/8 финалдаги рақибларини билиб олди
Фото: Twitter
Футбол бўйича Испания Кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташланди. Қуръага кўра, «Реал» ушбу босқичда «Сарагоса» билан баҳс олиб боради. «Барселона» эса «Леганес»га қарши майдонга тушади. Мадриднинг «Атлетико»сини сенсацион тарзда мусобақадан чиқариб юборган «Културал Леонеса» эса ушбу босқичда «Валенсия» билан кураш олиб боради.

1. «Леонеса» — «Валенсия»
2. «Бадахос» — «Гранада»
3. «Тенерифе» — «Атлетик»
4. «Сарагоса» — «Реал»
5. «Мирандес» — «Севилья»
6. «Райо Вальекано» — «Вильярреал»
7. «Барселона» — «Леганес»
8. «Реал Сосьедад» — «Осасуна»

Учрашувлар 28, 29 ва 30 январь кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, мусобақанинг амалдаги ғолиби «Валенсия» клуби ҳисобланади. Мусобақада энг кўп ғолиб чиққан жамоалар учталиги эса қуйидагича:

1. «Барселона» — 30
2. «Атлетик» — 23
3. «Реал» — 19

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания Кубоги. «Реал» ва «Барселона» 1/8 финалдаги рақибларини билиб олди