
Осиё чемпионати-U23 3-ўрин учун ўйинидан сўнг Австралия ҳамда Ўзбекистон жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган Австралия бош мураббийи Грэм Арнольд ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ярим финалда Осиёнинг энг кучли жамоасига мағлуб бўлдик. Жанубий Корея сафидаги 11-рақамли футболчи қитъада энг яхшилардан бўлади деб ўйлайман. Мағлубиятдан кейин бизда битта йўл бор эди — олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш. Буни уддалаганимиздан хурсандман.
Ўзбекистон яхши жамоа эканини кўрсатди. Биз бугун иккинчи бўлимда рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик ва ғалаба қозондик. Ҳозирги жамоада 6-7 нафар Австралия миллий жамоасининг келажаги бўлган йигитлар ўйнади. Улар олимпиадага чиқишлари керак эди»,— деб мураббий. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар