date
views 2 834

19 ёшли Эрлинг Ҳоланд Бундеслига рекордини ўрнатди

19 ёшли Эрлинг Ҳоланд Бундеслига рекордини ўрнатди
Фото: Twitter
Дортмунднинг «Боруссия» клуби Бундеслига 19-тури доирасида «Кёльн»ни 5:1 ҳисобида таслим этди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушган 19 ёшли Эрлинг Ҳоланд дублга эришди. Қишки трансферлар вақтида «Зальцбург» клубидан 20 миллион евро эвазига харид қилинган норвегиялик ҳужумчи Бундеслигадаги дастлабки иккита ўйинида бешта гол уришга эришди.

Натижада у рекорд ўрнатди. Бундеслигада ҳеч бир футболчи дастлабки икки ўйинида бундай натижа қайд этмаганди. Таъкидлаш жоиз, Ҳоланд иккала ўйинда ҳам захирадан майдонга тушди. Унинг бешта гол уриши учун эса 60 дақиқа етарли бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 19 ёшли Эрлинг Ҳоланд Бундеслига рекордини ўрнатди