21:20 / 28.01.2020
2 625

Кирилл Погребняк: "Локомотив"га ғолиблик руҳини қайтаришда ёрдам бермоқчиман"

Кирилл Погребняк: "Локомотив"га ғолиблик руҳини қайтаришда ёрдам бермоқчиман"
"Локомотив"нинг янги футболчиси Кирилл Погребняк клуб матбуот хизматига жамоага ўтиши ҳақида гапирди.
- "Локомотив" менинг олдимга конкрет таклиф билан чиқди. Гарчи олдимда бир неча таклифлар бўлишига қарамасдан, "Локомотив" менга қизиқроқ туюлди. Кейинчалик клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби билан гаплашдим. Қизиқарли мулоқотлар бўлди. Клуб доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Шу боисдан таклифни қабул қилдим. Тошкент шаҳри ҳам менга ёқди. Ҳозирча барча жиҳатлар - жамоа, клуб, шаҳар ва мураббийлар штаби ҳақида ижобий фикрлар айта оламан.

"Истиқлол"га қарши ўйин омадсиз ўтди. Энди бу баҳсни миямиздан чиқариб ташлаб, навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Ўша куни нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиш жуда қийин бўлди, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Ҳам чемпионатда, ҳам кубок баҳсларида футболчилар олдида катта вазифалар қўйилган.

"Локомотив"даги асосий мақсадим - ғалабаларга катта ҳисса қўшиб, жамоага ғолиблик руҳини қайтаришга ёрдам бериш. Бу исталган футболчи ва исталган жамоа учун жуда муҳим. Шу боисдан олдимиздаги ҳар бир ўйинда 100 фоиз кучимизни сарфлаб, максимал натижа қайд этишни истаймиз.

Манба: lokomotiv.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кирилл Погребняк: "Локомотив"га ғолиблик руҳини қайтаришда ёрдам бермоқчиман"