Хабарингиз бор, шу йилнинг октябр ойида Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.
Унда иштирок етадиган Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.
Терма жамоамиз ҳар ой йиғинлар ташкил етмоқда. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ертага, 29 январь куни старт олади. Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз 2 кун давомида Тошкентда машғулотлар олиб боради ва сўнгра 31 январда Туркияга йўл олади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Туркияда ташкил етиладиган йиғин 12 февралга қадар давом етади. Йиғин доирасида 5 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил етилади.
Ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар:
2 февраль – Болгария U-19
4 февраль – “Левски София” (Болгария)
6 февраль – Болгария U-19
8 февраль – “Шахтёр” U-21 (Украина)
11 февраль – Россия U-19 “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди