date
views 3 223

"Пахтакор" БААдаги сўнгги ўртоқлик ўйинини Ж.Корея клубига қарши ўтказди

"Пахтакор" БААдаги сўнгги ўртоқлик ўйинини Ж.Корея клубига қарши ўтказди
БАА йиғинини "Пахтакор" Ж.Корея клуби устидан ғалаба билан якунлади.
Корея юқори лигаси иштирокчиси ва жорий мавсум Чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоа билан беллашув қизиқарли кечди. 12-дақиқада Машарипов оширган тўпни Черан дарвозанинг юқори қисмига аниқ йўллади ва ҳисобни очди. Кейинчалик ҳам тўпни назорат қилиш эвазига бир неча имкониятларга эга бўлган "шерлар" улардан фойдалана олмади. Баҳсда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа "Пахтакор" йиғинни ғалаба билан якунлади.

30 январь куни Тошкентга қайтиб келадиган "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 1-турида "Шабаб Ал Аҳли"га қарши кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттиришади.

"ПАХТАКОР" - "СУВОН САМСУНГ" - 1:0
Гол:
Черан 12.
"Пахтакор": Суюнов, Салимов, Эшмуродов (Аъзамов, 58), Кримец (Исмоилов, 68), Сайфиев, Ҳамробеков, Иминов, Ҳамдамов (Собиржонов, 85), Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 58).

Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" БААдаги сўнгги ўртоқлик ўйинини Ж.Корея клубига қарши ўтказди