
«Ливерпуль» футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг қолдирилган баҳсида «Вест-Ҳем»ни мағлуб этди (2:0).
«Қизиллар» Англия чемпионатининг жорий мавсумида ҳар бир рақибни камида бир мартадан енгишга муваффақ бўлди. Бундай кўрсаткич «Ливерпуль» тарихида илк бор кузатилди.
Унга қадар бу натижага «Челси» (2005/06 йилги мавсумда), «Манчестер Юнайтед» (2010/11 ва 2017/18) ҳамда «Манчестер Сити» (2017/18 ва 2018/19) каби жамоалар эришган.
«Ливерпуль» ушбу мавсумда Премьер-Лигадаги 24 учрашувнинг 23 тасида ғалаба қозонди. Мерсисайд клуби фақат «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган сафар ўйинида дуранг (1:1) қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар