
Фото: Барселона
«Барселона» «Палмейрас» яримҳимоячиси Матеус Фернандесни сотиб олганини эълон қилди.
Каталония клуби 21 ёшли бразилиялик футболчи учун 7 млн евро тўлайди, бу қиймат бонуслар ҳисобига 10 млнга етиши мумкин.
Фернандес билан 5 йиллик шартнома имзоланди. Товон пули эса 300 млн евро этиб белгиланди. Футболчи янги жамоасига 2020 йил 1 июлдан қўшилади.
Яримҳимоячи 2019 йилги мавсумда Бразилия чемпионатида 11та ўйин ўтказиб, 1та гол урган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар