
Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ўқувчилар саволларига жавоб берди.
Саволлардан бири қуйидагича эди:
- Хайрли кун, Алишер ака. Мени Ўзбекистон ҳамда БАА олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳс қизиқтирмоқда, ўша учрашув келишилганмиди? Бу саволни кўпчиликка бердим, аммо Ўзбекистон - Қатар (5:1) учрашувидан фарқли ўлароқ, бу баҳс ҳақида аниқ жавоб ололмадим.
- Бу ўйин келишилган дея олмайман, аммо шахсий фикрим - ўша баҳс келишилмаган. Федерация ёки терма жамоа раҳбарияти бунга қўл уриши қийин эди, чунки ўша ғалаба қиймати жуда баланд бўлган. Биз мураббийнинг хатолари туфайли мағлуб бўлганмиз.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил олимпия терма жамоамиз Лондон-2012 Олимпиада йўлланмаси учун ҳал қилувчи баҳсда БААга қарши майдонга тушган. Тошкентдаги ЖАР стадионида ўтган баҳсда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётиб, ўйинни 2:3 ҳисобида якунлашган ва Олимпиада йўлланмасидан қуруқ қолишган. Ўша терма жамоани Вадим Абрамов бошқарган эди.
Манба: t.me/ANikimbaev
Алишер НикимбаевОлимпия БаҳслариЎзбекистон ФутболиБАА ЖамоасиТошкент СтадиониМураббий Хатолари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар