15:30 / 08.02.2020
2 683

Бугун Суперлига 2020 йилги мавсумига қуръа ташланади

Бугун Суперлига 2020 йилги мавсумига қуръа ташланади
Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2020 йилги мавсумига 8 февраль, шанба куни қуръа ташланади.
«Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган маросим 18:00 да бошланади. Қуръа ташлаш жараёнини «Спорт ТВ» орқали жонли эфирга узатиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Суперлига 2020 йилги мавсумида 14 та жамоа иштирок этади. 2019 йилги мавсумда сўнгги ўринни олиб қуйи лигага равона бўлган «Динамо» ўрнини Про Лига ғолиби «Машъал» эгаллаган.

Суперлига—2020 иштирокчилари билан танишинг:
«Пахтакор»
«Локомотив»
«Бунёдкор»
«Сўғдиёна»
«Металлург»
«Сурхон»
«Насаф»
ОКМК
«Навбаҳор»
«Андижон»
«Қўқон-1912»
«Бухоро»
«Қизилқум»
«Машъал»
Суперлиганинг янги мавсуми 27 февралда старт олади ва 25 ноябрга қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун Суперлига 2020 йилги мавсумига қуръа ташланади