
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсумига қуръа ташланди.
Қуръа маросимидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан бўлишди:
- Қуръа маросими одатдагидек ўтди. Биринчи турни сафарда, яна Термизда ўтказишни яхши томони шуки, ҳали шаҳар иссиқ бўлмайди. Буниси биз учун яхши. Иккинчи турни ўз майдонимизда «Машъал»га қарши ўтказамиз. Биз учун ҳаммаси жойида. Мавсумни қандай натижалар билан бошлашимизни вақт кўрсатади. (кулиб) Агар ғалабалар қозонсак, демак қуръа биз учун омадли келган ҳисобланади, мабодо юта олмасак, омадсиз қуръа, деймизда.
Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар