
Суперлигага қуръа ташланганидан сўнг ҳаммада турлича фикрлар юзага келди. Кимдир учун бу қуръа кутилмаган ўйинларни туҳфа этган бўлса, яна қайсидир жамоа учун тақвим қулай келди.
Ҳусусан, Олмалиқнинг АГМК клуби дастлабки турда ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. Бу борада жамоада фаолият юритаётган мутахассис Игор Шквирин фикрларини билдириб ўтди.
“Илк турдаёқ Тошкент вилояти дербиси. Менимча, бу нормал ҳолат. Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги жамоа мазкур баҳсга ажойиб тайёргарлик кўришади ва кўтаринки, кайфиятда майдонга чиқишади деб ўйлайман. Умуман олганда ким билан ўйнашимизни унчалик аҳамияти ҳам йўқ эди. Мавсум бошидаги тўрт, бешта тур омадсиз ўтишига табиий қарайман. Чунки, барча жамоалар бир хил ҳолатда бўлади. Чемпионатни уйда бошлашимиз эса бизга бир мунча устунлик бериши мумкин. Бироқ, бизга бунинг аҳамияти йўқ”, - деди мураббий. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар