Эртага, 10 февраль куни «Пахтакор» ОЧЛнинг янги мавсумидаги иштирокини бошлайди. Футболимиз байроқдорининг илк рақиби БАА чемпионати етакчиси «Шабоб Ал Аҳли» жамоаси бўлади. «Пахтакор» мавсумдаги илк ўйинига тайёрми?
Бугун, 9 февраль куни ҳар икки жамоа «Пахтакор» стадионида машғулот ўтказишди. Дарвоқе, «Пахтакор» стадиони ёпилиши керак эди, аммо унинг ўрнида янги стадион қурилиши ҳақидани гаплар шунчаки шов-шув бўлиб чиқди. Бугунги машғулотлар вақтида барчанинг эътибори «Шабоб Ал Аҳли» футболчиси Азиз Ғаниевда бўлди. Яқиндагина БАА жамоаси сафида ўтган Азиз янги жамоасидаги илк ўйини Ўзбекистонда ўтказиши мумкин.
«Шабоб Ал Аҳли» айни дамда БАА чемпионатида етакчилик қилмоқда. Аҳмад Ҳалил 16-турдан кейин 36 очко билан 1-поғонага жойлашган. Жамоа мураббийи Азиз Ғаниев бу ўйинга тайёрлигини, аммо ҳали жамоа услубига тушиб олиши кераклигини айтди. Бу эса Азиз катта эҳтимол билан эртага асосий таркибда тушмаслигини билдиради. Аммо мураббий уни иккинчи таркибда туширишини ҳам истисно қилмаймиз.
«Пахтакор» ҳақида гапирадиган бўлсак, Арвеладзе жамоаси жуда яхши ҳолатда. Миллий жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам «Пахтакор»чиларни БААдаги йиғинга чақирмай уларга яна енгиллик берди. «Пахтакор» футболчилари яхши хордиқ олиб мавсумга тайёрланишди. Мавсумолди йиғин ҳам иссиқ БААда ўтказилди. Арвеладзе жамоаси Эрен Дердийукдек кучли ҳужумчи билан кучайди. Катта эҳтимол, «Пахтакор» 4-2-3-1 тактикасида ўйнашни давом эттирса керак. Бу схемада Дердийук ҳужумнинг олдинги чизиғида ўйнайди. Черан, Ҳамдамов ва Машарипов эса ҳужумкор учликни ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!