20:26 / 12.02.2020
4 568

Вадим Абрамов терма жамоа йиғинига 21 нафар футболчини таклиф қилди

Вадим Абрамов терма жамоа йиғинига 21 нафар футболчини таклиф қилди
Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи «D» гуруҳида 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2020 йилда саралаш доирасида 3 та жуда муҳим ўйин ўтказади.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади. Ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ўтказади.

Бош жамоамиз 18 февраль куни Бирлашган Aраб Aмирликларига йўл олади. Мазкур йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Учрашув 23 февраль куни Шаржадаги «Aл-Ҳамрия» стадионида соат 18:00да бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов терма жамоа йиғинига 21 нафар футболчини таклиф қилди