Ўзбекистонлик профессионал боксчилар аста-секин Америкада ҳам муваффақиятли натижалар қайд этиб келишмоқда. Уларга бу борада ёрдам бераётган мураббийларнинг ҳам ўрни беқиёс. Ака-ука Диаслар ўзбек боксчиларига профессионал боксда устозлик қилишда давом этишмоқда.
Блогер Ориф Аҳмедов GoSport.uz интернет-нашри учун Диасларнинг кичиги Антонио Диасдан интервью олди. Тоно (уни шундай чақиришади) ўзбек боксчилари, уларнинг фаолияти ва чемпионлик камарлари учун жанглари борасида гапириб берди.
— Тоно, суҳбатлашишга рози бўлганингиз учун раҳмат. Келинг интервьюни бироз ноодатийроқ савол билан бошласак. Ўзбек боксчилари ҳали инглиз тилини яхши билишмайди. Бу машғулотлар вақтида қийинчилик туғдирмайдими? Боксчилар сиз айтган гапларни қандай тушунишяпти?
— Машғулотлар вақтида бу ҳолат анча яхшиланган. Улар бокснинг асосий терминларини, масалан жэб, бир-икки, ҳук ва шунга ўхшаш атамаларни тушуниб олишган. Бундан ташқари биз қандайдир машқ ёки услубни топшириқ қилиб бераётганимизда ўзимиз ҳам такрорлаймиз. Улар буни кўргач, осонроқ тушунишади. Албатта, баъзи бироз қийинчиликлар ҳам учраб туради.
— Ўзбек боксчиларидан ким нисбатан бўлсада инглизча гапира олади, ким умуман билмайди?
— Инглиз тилини оз-моз биладиганлар бу Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов. Бектемир эса умуман бу тилда гапирмайди.
— 2018 йилдан бошлаб ўзбекистонликларнинг янги авлоди АҚШга профессионал боксга ўта бошлашди. Сиз улар билан ишлаяпсиз. Унга қадар ўзбек бокси, боксчилари ҳақида эшитганмидингиз?
— Йўқ, улар АҚШга келгунига қадар ўзбек бокси ҳақида ҳеч қандай маълумот эшитмаганман.
— Муроджон Аҳмадалиев АҚШда бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритган илк ўзбек боксчиси бўлди. Нима деб ўйлайсиз, у вазнини кўтарса, масалан супер ярименгил (130 фут,-58,99 кг) ёки енгил (135, 61,2 кг) вазнларида ҳам чемпион бўла олиши мумкинми?
— Ҳа албатта, унда вазнини кўтариш учун етарлича куч ва маҳорат мавжуд. У оғирроқ вазнларда ҳам чемпион бўла олади.
— Исроил Мадримов ҳақида. Унинг кейинги жанги жаҳон чемпионлик камари учун саралаш жанги бўлади. Ҳозирда бу камар Эрисланди Ларада. Лара ўз вақтида Канело Альварес билан жанг қилган ва мени назаримда у Канелони ютганди, аммо ҳакамлар бироз ноҳақлик қилишган. Исроил иқтидорли, техникаси юқори боксчи, лекин шундай бўлсада Ларадек кучли боксчига қарши жангга уни тайёр деб ўйлайсизми?
— Исроил жуда иқтидорли. Унинг ҳаваскор боксда тўплаган улкан тажрибаси бор. У профессионал ва супер яримўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида исталган боксчига қарши рингга чиқишга тайёр деб ўйлайман. У жуда кўп ҳаракат қилади, кучи ҳам кўп. Шунингдек, у жисмонан ҳам жуда бақувват.
— Муроджон 8та жангдаёқ иккита чемпионлик камарини қўлга киритди. Исроил бешинчи жангида жаҳон чемпионлигига даъвогар бўлиш арафасида турибди. Лекин Шаҳрам улардан кўпроқ жанг ўтказган бўлсада, ҳалигача даъвогарлик ёки чемпионлик учун жангларда иштирок этмади? Бунинг сабаби нима?
— Шаҳрам жанг қилаётган вазнда ҳозир барча камарлар банд. Ҳар бир чемпион уни ҳимоя қиляпти ёки бирлаштирувчи жангларда иштирок этмоқда. Шаҳрам яна озгина сабр қилиши ва ҳаракатда давом этиши керак. У ҳам тез орада жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритади.
— Муроджон ҳаваскор боксдалигидаёқ панчер бўлган, Исроил ярим профессионал турнирларда жуда яхши жанглар ўтказган, шунга уларнинг профессионал боксга киришиб кетиши осон бўлгандир. Шаҳрамда бу борада қандайдир муаммолар бормиди? Балки шунга унинг чемпионлик сари йўли чўзилаётгандир?
— Йўқ, биз шунчаки унинг зарбалари мукаммал бўлиши учун янада ишлашимиз керак бўлганди. У катта кучга эга буюк боксчи. Худди Рой Жонсга ўхшаб.
— Шаҳрам ҳаваскор боксда Батир Аҳмедовга ютқазган. Батир бир пайтлари Ўзбекистонда туғилиб, ҳозир Россия номидан чиқади ва у профессионал боксда чемпионлик камари учун рингга чиқишга улгурди. Мени қизиқтираётган савол: иккаласи ҳам битта вазнда ва улар спаррингда чиқишганда ким кучлироқ кўринади, Ёки уларнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини санаб беринг.
— Улар иккаласи ҳам кўп тер тўкадиган боксчи. Иккаласи ҳам маҳоратли. Бири ўнг қўлда, иккинчиси чап қўлда ишлайди. Иккаласи ҳам кучли жангчи, аммо ўзаро жанг қилишмайди.
— Спарринглар ҳақида кўп эшитамиз. Муроджон чемпионликкача Жожо Диас билан ишлади. Шаҳрам Омар Фигероа билан, Исроил Дулорме билан, Бектемир Зурдо Рамирес, ёки Давид Бенавидес билан ишлади. Ўзбек боксчилар биз билмаган яна қандай машҳурлар билан ишлаган?
— Шулар асосан. Муроджон Жожо билан ишлади. Бошқалар ҳам. Умуман спарринг жанглари болалар учун жуда катта тажриба вазифасини ўтаб бермоқда. Улар бу жангларда профессионал спортнинг ҳақиқий сир-асрорларидан тортиб, айёрликларигача ўрганишмоқда. Бу муҳим.
— Бектемир Мелиқўзиевнинг даҳшатли зарбаси борлигини биламиз. Лекин кичик муаммо шундаки, у ҳозир рингга чиқаётган вазнда чемпионларнинг барчаси бўйлари узун, Бектемирнинг эса бўйи уларга нисбатан пастроқ. Бу қийинчилик туғдирмайдими? Бунга қарши қандай тайёргарлик кўрасизлар?
— Машғулотларда у доим тайёрлигини кўрсата олади. Биз унинг рингга кўпроқ ҳаракатланиб жанг қилиши учун тайёрлашга уринмоқдамиз. Бектемир шу бўйи билан ҳам ўз вазнида исталган боксчини нокаут қила олиш қобилиятига эга. Аммо биз уни масофадан туриб ишлаш учун ҳам тайёрлаяпмиз.
—Ўзбек боксчиларининг кучли ва кучсиз томонларини айта оласизми?
— Улар ажойиб панчер ва жуда яхши техникага эга.
— Тушунарли. Келинг бокс мавзусидан сал четлашамиз. Ўзбекча қандайдир сўзларни ўргандингизми?
—Ҳа, масалан “салом” ёки боксча атамаларни (кулади).
— Бирорта сўз айта оласизми?
— Печень (жигар). (Тоно айтган қолган бир нечта сўзлар асосан жаргон сўзлар бўлгани учун сайтимиз орқали эълон қилмадик) Ҳа кейин “Пинатци” деган сўз ҳам эсимда қолган. Раунд тугашига 15 сония қолганида улар шунақа бақиришади (15 сони назарда тутилмоқда)
— Ким энг позитив, яъни машғулотларда кўп ҳазил қилади?
— Исроил ва Шаҳрам.
— Тоно, ажойиб суҳбат учун сизга ташаккур. Позитив инсон экансиз.
— Сизга ҳам раҳмат!
Ориф Аҳмедов суҳбатлашди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи