Бугунги кунга келиб, қизилларнинг Премьер Лигадаги очкоси унинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланмиш "Манчестер Сити"дан 22 очко кўп ва улар ўзлари ўтказган 25 ўйиндан 24тасида ғалабани ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлишган. Уларнинг ҳимояси эса шунчаки даҳшат: 25 ўйинда атиги 15та гол ўтказиб юборди ҳамда бу натижа бўйича Англия жамоалари орасида етакчи ҳисобланади. Улар ҳимоясининг мустаҳкам ўйини эса ҳужумдаги триога катта имкониятлар бермоқда.
"Ливерпуль"нинг бу ўйинида ҳал қилувчи рoлни – ажойиб трио ҳисобланмиш Роберто Фирминьо, Мухаммад Салах ва Садио Манелар эгаллайди. 2017/2018 йилги мавсумда бу триода Салах етакчилик қилган бўлса, 2018/2019 мавумда эса Мане ўзининг муҳим голлари ва фойдали ўйини билан триода ажралиб турган эди.
Аммо 2019/2020 мавсумда ушбу триода ким етакчилик қилмокда? Қай бири жамоанинг ҳам Премьер Лигада ҳам Чемпионлар Лигасидаги ўйинларида яхшироқ ўйнамоқда? Бу борада ҳамма ҳар хил фикрда ва бу жараён анча баҳсли бўлганлиги сабабли, статистикага мурожаат қиламиз!
Асосий статистика
Чемпионлар Лигаси ҳамда Премьер Лига доирасида Фирминьо жами бўлиб 31 та ўйинда 2498 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Салахда бу кўрсаткич 28 ўйинда 2425 дақиқани, Манеда эса 28 ўйинда 2248 дақиқани ташкил қилади. Бу статистика шуни кўрсатиб турибдики, уларнинг учаласи ҳам деярли майдонда бир хил вақт ўтказишган ва бу эса бизга адолатли қарор чиқаришимизга имкон беради.
Тўпурарлик
Ҳар қандай ҳужумчининг вазифаси ҳам, мақсади ҳам гол ҳисобланишини инобатга олсак бу кўрсаткич бўйича ким етакчилик қилиши жуда қизик, шундай эмасми? Демак, Салах ҳисобида ҳозирги кунга келиб 18та гол мавжуд, Манеда эса 13та ва Фирминьода умумий бўлиб 8 та гол мавжуд, аммо буни ҳайратланарли жойи йўк, сабаби Мисрлик форвард рақиб дарвозасига бошқаларга қараганда кўпрок зарба йўллашга муваффақ бўлган (Салах 112, Фирминьо 86 ва Мане 66та зарба йўллаган) ва бошқаларга қараганда кўпроқ тўп билан муносабатда бўлган (Салах 267, Фирминьо 186, Мане 170 маротаба).
Бу натижага яхшилаб қарайдиган бўлсак, Манени қанчалик жамоавий ҳамда фойдали ўйинчи эканлигини билиб олишимиз мумкин. Мане ўзига берилган 18та катта имкониятдан фойдалана олмаганига қарамасдан(бу кўрсаткич Салахда 14 ва Фирминьода 15та) унинг имкониятлардан фойдаланиш кўрсаткичи 20%ни ташкил этади. Салах ва Фирминьо бу борада Манедан орқада, уларнинг бу борадаги кўрсаткичи мос равишда 14% ва 15%ни ташкил этмоқда.
Салах ҳозир баҳсда ютқазаётгандек кўриниши мумкин, аммо аслида ҳолат ундай эмас. Бунинг сабаби Салах ўзига яратиб берилган голли вазиятлардан 16тасини голга айлантиришга муваффақ бўлган, бу кўрсаткич эса Манеда 8та ва Фирминьода атиги 5тани ташкил қилади. Демак, Салах гoлеадорлик маҳорати бўйича қолган 2 шеригидан устун, сабаби унда берилган имкониятдан фойдаланиш коэффициенти баландроқ!
Ғолиб: Мухаммад Салах
ДРИБЛИНГ
Бу трио бир бирини майдонда жуда яхши тушунишади ва уларнинг ҳам ҳимоядаги ҳам ҳужумдаги ўйин даражаси бир биридан унча фарқ қилмайди. Шу сабабли уларнинг дриблинглар сони деярли бир хиллиги унчалик ҳайратланарли бўлмаса керак. Мане 86 дриблинг, Фирминьо 85 ва Салах 81 дриблинг қилишга эришган. Фирминьо ҳамда Мане 54та дриблингни муваффақиятли якунланган, Салахда эса бу кўрсаткич 49тани ташкил этади.
Фирминьо дриблинг бўйича устун. Лекин дриблинг қилиш жараёнида Санега нисбатан рақиб жамоа ўйинчилари 35 марта қоида бузишган ва бу кўрсаткич Фирминьода 13тани ва Салахда 16тани ташкил қилади. Бундан кўриниб турибдики, сенегаллик футболчи асосан хавфли жойларда ўз дриблингини амалга оширади ҳамда асосан қийин вазиятларда ўз дриблинги билан чиқиб кетиш қобилиятига эга.
Ғолиб: Садио Мане
Тўп узатиш
"Ливерпуль" жамоасининг асосий ўйин услуби ҳимоядан ҳужумга хавфли тўп узатишлар беришга асосланган, лекин бу ҳужумчилар тўп узатишда қатнашмайди дегани эмас. Фактлар шуни кўрсатмоқдаки, Тренд Александр Арнолд ва Эндрю Робертсонлар жамоада тўп узатиш бўйича катта кўламдаги ишни бажармоқдалар ва бу эса ҳужумчиларнинг шунчаки керакли вазиятда керакли жойда бўлишса етарли бўлишини таъминламоқда.
Фирминьо бу категория бўйича етакчи. Бразилиялик футболчи 1035та пас берган. Шундан 818таси аниқ бўлган, бу кўрсаткич Манеда 743/906та ва Салахда 618/805 тани ташкил этмоқда.
Вазият яратиш бўйича эса Манени кўрсаткичлари яхши (52та пас амалга оширган, Салах 50та ва Фирминьо 48та) ва голли вазият яратиш бўйича эса Салахни кўрсаткичи яхшироқ(13та, Фирминьо 12та ва Мане 9та). Фирминьо бу иккала кўрсаткич бўйича ҳам стабил кетмоқда ва у жамоадошларига қараганда тўпни камроқ (376 марта, Мане 380 марта, Салах 397 марта) йўқотиб қўйди. Бу натижалар шуни кўрсатадики, Фирминьо бу учликда пас бериш бўйича етакчи ва у жамоанинг чалғитувчи тўққизинчи рақам эгаси эканлиги маълум бўлди.
Ғолиб: Роберто Фирминьо
ҲИМОЯЛАНИШ
Ҳимоя - одатда ҳужумчилар ўйлайдиган охирги нарса ҳисобланади. Аммо Юрген Клопп қарашлари бўйича ҳужум бу ҳимоянинг биринчи қисми ҳисобланади ва прессинг айнан ҳужумчилар томонидан қилиниши шарт деб ҳисоблайди. Бу нарса, албатта, 9 рақамлининг ташаббуси остида амалга оширилади, лекин бугунги кунга келиб Мане тўп учун Фирминьога қараганда кўпроқ курашда қатнашган (Манеда 43та, Фирминьода 36та), лекин биз биламизки, тўпга курашиш эмас унда ютиш муҳим ҳисобланади. Бу бўйича статистикага қарайдиган бўлсак Мане 43та курашдан 26тасида, Фирминьо эса 36та курашдан 25тасида устун келган.
Эҳтимол бунга Маненинг ҳимояга қайтиб ўйнаши ва Фирминьони асосан ортига қайтмаслиги сабаб бўлиши мумкиндир. Салах эса 13та курашнинг 5тасида ғалаба қозонган ҳолда трио орасида бу кўрсаткич бўйича энг ёмони бўлиб турибди.
Фактларга қарайдиган бўлсак, Фирминьо 111марта тўпни қайтариб олишга эришган, Мане 107 марта ва Салах эса 67 марта бунга муваффақ бўлишган. Бундан ташқари бразилиялик форвард ҳужум зонасида позиция бўйича курашда 24марта, майдон марказида 61марта курашда ғолиб бўлган.
Мане (12) - Салах(7) ва Фирминьога(4) қараганда кўпроқ жамоа ҳужумини бузган, аммо Фирминьо зарбани тўсиш(3та) ва ҳимоядан тўпни узоқлаштириш (11) бўйича бу триода устун ҳисобланади.
Ғолиб: Роберто Фирминьо
Хўш Ливерпулнинг ушбу мавсумда бу триодан қай бири етакчилик қилмоқда?
Менимча жавоби ҳеч кимни хурсанд қилмаса керак. Салах ўзининг гoлеадорлик маҳорати ва ҳужумдаги хавфлилиги билан, Фирминьо ўзининг паслари ҳамда тўп олиб қўйиш маҳорати билан, Мане эса ўзининг дриблинг маҳорати ва бошка категорияларда ҳам яхши маҳоратга эга эканлиги билан триода ажралиб туради.
Балки, Мане бу мавмум ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказаётган бўлиши ва жамоанинг ўйинига таъсири ҳам бошка мавсумларига қараганда яхшироқ бўлиши мумкин, лекин "Ливерпуль"нинг бундай давомий ғалабаларининг сабаби бўлишга етмайди, чунки уларнинг жамоаси шунчаки қимматбаҳо! Бу жамоанинг асосий ютуғи унда ортиқча инсон йўқлиги, ҳар бир жамоа аъзосининг ўз вазифаси бор ва улар буни аъло даражада бажаришмоқда!
"Ливерпуль"да маълум бир футболчини лидер деб айтишнинг иложи йўқ, чунки ҳар бир футболчи шунчаки ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва яна шуни айтиб ўтиш жоизки, ҳозир уларнинг жамоасида дунёда тенгсиз трио мавжуд.
Эркинжон Ғайбуллаев
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи