
Испания Ла Лигаси 24-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда "Хетафе" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Камп Ноу" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. 33-дақиқада Антуан Гризманн ҳисобни очди. 39-дақиқада Серхи Роберто меҳмонлар дарвозасини иккинчи бор ишғол қилишга эришди. Бунга эса "Хетафе" сафида Анхель Родригес бир бор жавоб қайтарди.
Шу тариқа, каталонияликлар ҳисобидаги очколар сони 52 тага етди ва жамоа қўшимча кўрсаткичларга кўра, "Реал"дан сўнг турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаба турибди.
Барселона – Хетафе 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 33 Гризманн, 2:0 – 39 Серджи Роберто, 2:1 – 66 Анхель Родригес.
Барселона – тер Штеген, Серджи Роберто, Умтити, Пике, Альба (Фирпо, 22), Бускетс, Артур (Ракитич, 75), де Йонг, Фати (Видаль, 85), Гризманн, Месси.
Хетафе – Сория, Эчейта, Джене, Ньом, Кукурелья, Максимович, Арамбарри, Этебо (Ндиайе, 67), Оливера (Кенеди, 52), Мата, Молина (Анхель Родригес, 52).
Огоҳлантиришлар: Умтити (49), Мата (73), Фирпо (82), Фати (85), Кенеди (89).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар