18:01 / 17.02.2020
2 603

ОЧЛ. "Пахтакор" "Шаҳр Ходро"ни йирик ҳисобда таслим этди

ОЧЛ. "Пахтакор" "Шаҳр Ходро"ни йирик ҳисобда таслим этди
ОЧЛ-2020 "B" гуруҳ 2-тур доирасидаги "Пахтакор" ва "Шаҳр Ходро" ўртасидаги ўйин якунланди.
Биринчи таймда "шерлар" жуда қийналишди ва эътиборни тортадиган хавфли вазият ярата олишмади. Танаффусдан сўнг Шота Арвеладзедан кўрсатмалар олиб тушган тошкентликлар Игорь Сергеевнинг дубли ва Шерзод Аъзамовнинг голи эвазига ОЧЛ дебютантини мағлубиятга учратишди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ОЧЛ 2-туридан кейин 6 очко жамғариб, йўқотишсиз юришини давом эттирмоқда.
ОЧЛ, "B" гуруҳи
"Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" 3:0
Голлар:
Сергеев (56, 59), Шерзод Аъзамов (87).
"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (С), 34.Фаррух Сайфиев, 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Асад Собиржонов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 92.Умар Эшмуродов, 29.Владимир Козак, 77.Эрен Дердийок.
"Шаҳр Ходро": Маҳди Раҳмати, Али Неъмати, Муҳаммад Морадманд, Фаршад Фаражи, Ҳассан Жаъфари, Акбар Содиғи, Милад Сарлак, Саид Содиғи, Муҳаммадғози Нажафабади, Муҳаммадризо Халатбари, Руҳулоҳ Сайфуллоҳи.
Захира: Муҳаммаджавад Киа, Муҳаммад Ақажанпур, Амин Қосиминажод, Мирослав Славов, Ҳуссайн Меҳрибон, Муҳаммад Фарамарзи, Али Набизода.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. "Пахтакор" "Шаҳр Ходро"ни йирик ҳисобда таслим этди